Линклар

Афғонистонда хорижлик ҳарбийлар портлатилди


Афғонистон шарқида ҳарбийлар колоннасига қилинган ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 20 киши ва америкалик бир аскар нобуд бўлди.

Нонгарҳор вилояти расмийларига кўра, худкуш шахс томонидан содир этилган ушбу ҳужум оқибатида 70дан зиёд киши тан жароҳати олган. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ мазкур портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Айни пайтда Ҳелманд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида британиялик икки аскар нобуд бўлди. Буюк Британия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбийлар машинаси Гармшер туманида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Вазирликка кўра, 2001 йилдан буён Афғонистонда жами 124 нафар британиялик ҳарбий нобуд бўлган.



XS
SM
MD
LG