Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:52

Фарғонада яна ҳоким алмашади


Ўзбекистонда ҳокимларни аввалига мақтаб-мақтаб ишга қўядиган ҳам¸ бир-икки йил ўтар-ўтмас уларнинг пўстагини қоқиб¸ ишдан олиб ташлайдиган ҳам яккаю ëлғиз Ислом Каримовдир.
Ўзбекистонда ҳокимларни аввалига мақтаб-мақтаб ишга қўядиган ҳам¸ бир-икки йил ўтар-ўтмас уларнинг пўстагини қоқиб¸ ишдан олиб ташлайдиган ҳам яккаю ëлғиз Ислом Каримовдир.

Айрим интернет нашрлари Фарғона вилояти ҳокимининг ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилганини маълум қилди. Аммо ҳозирча бу ўзгариш расман очиқлангани йўқ.

Кузатувчиларнинг айтишларича, бу хабар Президент Ислом Каримов Фарғонага бормагунча ошкор этилмайди. Зеро, анъанага кўра, ҳокимларни ёмон ишлагани учун пўстагини қоқиб, уни ишдан бўшатиш фақат вилоят халқ депутатлари йиғилишида шахсан президент томонидан амалга оширилади.

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдусалом Эргашев, вилоят ҳокими Маматисоқ Ғафуровнинг ишдан кетганлиги ҳақидаги гаплар бир ҳафтадан бери халқ оғзида юрганини айтади:

- Тасдиқланмади, лекин кутилаяпти экан. 5-6 куннинг ичида чиқиб қолибди. Ҳатто бўлажак ҳокимгача гапиришаяпти. “Фалончи бўлади, бу масала ҳал бўлган масала”, дейишаяпти, - деди Абдусалом Эргашев.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг келиши ва кетиши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Одатда, ҳокимлар энг ками бир-икки йил ишлаб беришарди. Лекин Маматисоқ Ғафуров бор-йўғи 9 ой ишлади. Биз бу ҳақда фикр олиш учун оддий фарғоналикларга мурожаат қилдик.

- Худога шукур, кетгани рост бўлсин-ей, - деди фарғоналик Муҳсинжон ака бу хабарни эшитиши биланоқ.

Хўш, Муҳсинжон аканинг бу “шукрона”сининг тагида не гап бор?

- Бу ҳоким пулдор одам эди-да. Пулдор одамда халққа қайишиш бўлмайди. У фақат ўзининг чўнтагини ўйлайди, унга халқ эзилиб кетса ҳам барибир. Мана шу одам икки ойнинг ичида гўштни 2500 сўмга кўтариб қўйди, - деди Муҳсинжон ака.

Марғилонлик бу одам ҳам ҳокимларнинг келиб-кетиши, халқнинг турмуш тарзига ижобий таъсир қилмаётганини гапиради.

- Ҳоким бўлиб униси келадими, буниси келадими, алмаштириладими ëки ўз аризасига биноан бошқа жойга ўтказиладими, масалан, шахсан менинг бу нарса билан мутлақо ишим йўқ. Ўзи унчалик кўп одамлар қизиқишмайди. Фақат “Ҳоким кетибди, олинибди”, деб бир-икки кун гапиришади. Шу билан кейин тинчишади.

Хўш, одамлар нега янги ҳокимларнинг келишига лоқайд, нега халқ улардан бир ўзгариш қилишини кутмайди?

- Агар мабодо бирорта вилоятда, бирорта шаҳарда ҳоким алмаштирилгандан кейин кўп ўзгаришлар содир бўлганда эди, ўшанга қараб туриб: “Демак, мана бу ҳоким кетадиган бўлса, буниси бундай қилади”, деб кутган бўлардик. Масалан, мен бирорта вилоятда ҳоким алмашгандан кейин қандайдир ўзгаришлар бўлиб, кўрсаткичлар яхшиланиб кетганини ҳеч сезмаяпман, - деди исми ошкор қилиниши истамаган марғилонлик яна бир суҳбатдошимиз.

Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдусалом Эргашев ҳам Ўзбекистонда ҳокимларнинг бу вазифада узоқ ишлай олмаслиги равшан бўлиб қолганини айтади:

- Биринчидан, бутун Ўзбекистон бўйича қонунлар устивор бўлмаганлиги, иккинчи томондан, коррупция роса авж олиб кетганлиги учун ҳокимнинг қўлидан бир нарса келмайдида энди. Бир нарсани таъқиқлаб турса-ю, ўша таъқиқланган нарсани бошқа бир амалдор пора олиб туриб, бажариб юбораверса! Бу каттароқ раҳбарни қилаëтган ишига тўғоноқ бўлиш-да энди, - деди Абдусалом Эргашев.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳмаджон Мадумаров эса ҳокимларнинг ўз вазифасида узоқ ишлай олмаслиги сабабларини мана бундай изоҳлайди:

- Биринчидан, ҳокимларнинг узоқ ишлай олмаслиги бизда, энг аввало, қонунларнинг ижросининг йўқлиги сабабли бўлаяпти. Ҳоким бу биринчи навбатда сайланиши керак бўлган одам. Яъни халқ уни сайлаши керак. “Депутатлар сайлайди, президент тасдиқлайди”, дегани ҳаммаси хом гап. Ўша номзодни президент қўяди, ўша ерда ўтирганлар қўлини кўтариб қўяди, холос. “У кишини эмас, мана буни қўямиз”, деб биронтаси оғзини оча олмайди. Шунинг учун бўлса керак, у одам ўша ерга ўтиргандан кейин ўзининг одамларини қўйиб, тез мавқеини тиклаб, оладиганини олиб, қурадиган уйини қуриб, ўғлини уйлантирадиган бўлса, уйлантириб пул тўплаб олиши керак. Фақат шу мақсадда юради. “Мен шу ерга сайландим, халқ учун жонбозлик кўрсатай”, деган ҳокимни мен ҳали билмайман, - дейди Аҳмаджон Мадумаров.

XS
SM
MD
LG