Линклар

logo-print

Россия-Европа саммити бўлади


Бугун Франциянинг Ницца шаҳрида Россия-Европа саммити бўлиб ўтади. Мазкур олий даражали учрашувда Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари Россия президенти Дмитрий Медведев билан Европа Иттифоқи билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги янги шартнома юзасидан музокараларни тиклаш масаласи муҳокама қилади.

Саммитда, шунингдек, глобал молиявий инқироздан чиқиш йўллари, энергия манбалари таъминоти каби бошқа масалалар устида ҳам фикр алмашилади.

Иттифоққа аъзо мамлакатлар жорий ҳафта бошида Россия билан янги шартнома устида сўзлашувларни тиклаш тўғрисида бир қарорга келган эди.

Мазкур масала муҳокамаси Россия августда Грузияга ҳарбий ҳужум қилганидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG