Линклар

Россия Абхазияда база қурмоқчи


Россия ўзи Грузиядан мустақил деб тан олгани – Абхазияда Қора денгиз флоти учун янги база қурмоқчи.

"Новости" ахборот агентлигининг Абхазия ташқи ишлар вазири Сергей Шамбага таяниб хабар қилишича, бу масаладаги сўзлашувлар анчадан буён давом этмоқда.

"Интерфакс" ахборот агентлиги эса бу ҳақда Қора денгиз флотининг собиқ қўмондони адмирал Владимир Комоедовнинг айтганларига таяниб хабар берди.

Россия Қора денгиз флоти базаси шу кунда Украинанинг Севастополь шаҳрида. Бироқ у 2017 йили бўшатиб қўйилиши керак.

XS
SM
MD
LG