Линклар

Эронга нисбатан сиёсат юмшатилиши лозим


Экспертлар ва собиқ дипломатлардан иборат гуруҳ АҚШнинг сайланган президенти Барак Обамага Эронга нисбатан сиёсатда енгилроқ тактика қўллашни маслаҳат бермоқда.

Таниқли олимлар ва дипломатлардан иборат мазкур гуруҳнинг ҳисоботи 18 ноябрь куни эълон қилинади. Бироқ пайшанба куниёқ ҳисобот муаллифларининг Эронга нисбатан иқтисодий ва ҳарбий таҳдидлардан самара оз, деган қарашлари маълум бўлди.

Ҳужжатда Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг истиқболсиз экани, бунинг ўрнига Теҳрон билан юқори даражали дипломатик сўзлашувлар ўтказиш кераклиги таъкидланади.

XS
SM
MD
LG