Линклар

Европа муқобил манбаларни изламоқда


Европа комиссияси энергетика хавфсизлиги соҳасида, жумладан, Европа Иттифоқининг бу масалада Россияга қарамлигини камайтириш бўйича янги таклифларни илгари сурди.

Еврокомиссия таклиф қилаётган режага биноан, Болтиқбўйи давлатларининг ўзаро боғлиқ энергетик инфратузилмасини яратиш ва уни Иттифоқнинг бошқа давлатлари билан боғлаш назарда тутилган.

Шунингдек, Каспий ва Яқин Шарқдан газ олиш учун Россияни четлаб ўтувчи "жанубий газ йўли"ни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Режа муаллифлари фикрича, пировард-натижада Европани Ўрта Ер денгизининг жануби билан боғловчи энергетик халқа пайдо бўлади.

XS
SM
MD
LG