Линклар

logo-print

Бокуда энергия саммити бошланди


Озарбойжон пойтахти Бокуда энергия масалаларига бағишланган халқаро саммит иш бошлади.

Унда Озарбойжон, Грузия, Литва, Польша, Туркия ва Польша ҳукуматларининг юқори лавозимли расмийлари иштирок этмоқдалар.

Каспий денгизи ҳудудидан ёнилғи маҳсулотларини Европага экспорт қилиш ҳамда энергия таъминоти хавфсизлигига оид масалалар мазкур саммит диқққат марказида бўлади.

Саммитда иштирок этаётган АҚШ делегацияси вакили Самуэл Бодман пайшанба куни Россиянинг Қора денгиз тубидан Европага янги газ қувури ўтказиш режасини кескин танқид қилган эди. Бодманнинг таъкидича, мазкур лойиҳани амалга ошириш Россия учун қимматга тушиши мумкин.

Шунингдек, Самуэл Бодманнинг айтишича, расмий Вашингтон минтақа ëнилғи заҳираларини экспорт қилувчи муқобил йўллар сони кўпайтирилишини қўллаб-қувватлайди.

“Ушбу минтақа орқали ташилаётган энергия манбалари¸ одатда бизгача етиб бормайди. Бироқ бу манбаалар Европанинг энергетик хавфсизлиги учун хизмат қилади. Европада ëнилғи таъминоти хавфсизлигини таъминлаш эса АҚШнинг бирламчи стратегик масалаларидан биридир”,- деди АҚШ расмийси.

XS
SM
MD
LG