Линклар

Озодликка кириш йўллари


Озодликнинг¸ асосан Ўзбекистонга оид хабар ва лавҳаларини ўқимоқчи бўлсангиз¸ бу сайтнинг ҳам Ўзбекистонда расмий қора рўйхатга киритилганига гувоҳ бўласиз.

Озодликнинг¸ асосан Ўзбекистонга оид хабар ва лавҳаларини ўқимоқчи бўлсангиз¸ бу сайтнинг ҳам Ўзбекистонда расмий қора рўйхатга киритилганига гувоҳ бўласиз.

Ўзбекистонда Озодлик радиосининг интернетдаги саҳифаси кўпинча тўсиб қўйилади. Лекин ахборотга чанқоқ ўқувчи бўш келмайди..

Бу таъқиқни айланиб ўтиш йўлларини излайди. Бу айланма йўллардан энг оммабопи эса “Прокси сервер” (Proxy server)лардир.

Бугунги кунда кўпчилик Windows дастуридаги Internet Explorer браузерини ишлатгани боис, Internet Explorer нинг бугунги кундаги энг оммабоп 6- версияси учун қўллашингиз мумкин бўлган айрим кўрсатмаларни эътиборингизга тақдим этмоқчимиз.

Демак, Internet Explorer 6 тепадаги менюсининг Tools деган қисмига кириб, рўйxатдан Internet options ни танланг.

Очилган ойнача тепасида кўрсатилган бўлимлар рўйxатидан Connections бўлимига киринг.

Бўлимнинг пастки қисмида LAN settings тугмасини босинг.

Очилган ойначанинг пастки Proxy server қисмидаги Use a proxy server for your LAN катакчасига “қушча” ишоратини қўйинг¸ яъни уни белгиланг.

Шунда Proxy server адресини кўрсатиш учун катакча очилади. Очилган Address катакчасига Proxy server адресини ёзинг.

Масалан, http://www.anonymizer.com ёки http://www.unipeak.com

Бунда адресларнинг тўлиқ ëзилиши¸ яъни адреснинг http:// билан бошланиши муҳимдир.

Address катаги ёнидаги Port катагига 8080 рақмини ёзинг. Аксарият прокси серверлар одатда 8080 порт рақамини ишлатади. Агар сиз танлаган прокси сайт адреси бошқа рақамдаги портда ишласа, Port катагига тегишли рақамни ёзинг.

Шундан кейин LAN settings ойначасининг пастки қисмидаги ОК тугмасини, ундан сўнг эса, Connections бўлимидаги ОК тугмасини босинг.

Буларнинг ҳаамасини бажариб бўлгач, Proxy server орқали интернет саҳифамизга киришингиз ва Ўзбекистонда бўлаëтган ижтимоий-иқтисодий ва сиëсий жараëнлар¸ инсон ҳуқуқлари вазияти¸ шунингдек маданият янгиликлари билан батафсил танишишингиз¸ бу жараëнларга оид ўз фикрларингизни бошқалар билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Озодликнинг интернетдаги саҳифаси манзили эса: www.ozodlik.org

Қўшимча маълумот, Google ва Yahoo каби қидирув тизимларидан юзлаб Proxy server адресларини топишингиз мумкин.

Мана улардан айримлари рўйхати:

http://www.anonymizer.com порт рақами 8080
http://www.guardster.com порт рақами 8080
http://www.unipeak.com порт рақами 9666
http://www.webwarper.com порт рақами 8080
http://www.anonymouse.ws порт рақами 8080
http://www.proximal.com порт рақами 8080
http://www.proxyweb.net порт рақами 8080
http://www.the-cloak.com порт рақами 8080

Ўзбекистон конституцияси¸ Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зид тарзда¸ эркин ахборот олиш ва тарқатиш ҳаққингиз бузилаëтган бир вазиятда ахборотга чанқоқликни бой бермай¸ ахборот олиш ҳаққингизни тиклаш йўлидаги курашни давом эттирар экансиз¸ бу йўлда сизга омад ëр бўлсин!!!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG