Линклар

logo-print

“Ал-Қоида яшовчан¸ аммо заифлашган”


АҚШ Марказий разведка агентлиги директори генерал Ҳайденнинг Ал-Қоидага оид сўнгги баëнотидан Усама бин Ладин ва унинг жанггарилари устидаги қора булутлар анчайин қуюқлашган кўринади.

АҚШ Марказий разведка агентлиги директори генерал Ҳайденнинг Ал-Қоидага оид сўнгги баëнотидан Усама бин Ладин ва унинг жанггарилари устидаги қора булутлар анчайин қуюқлашган кўринади.

АҚШ Марказий разведка агентлиги директори генерал Майлк Ҳайден Атлантика кенгаши йиғинида шундай баëнот берди.

Генерал Ҳайденга кўра¸ Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин ва тармоқнинг аксар жанггарилари ҳамон Покистоннинг Афғонистонга туташ тоғли ҳудудларида бекиниб яшамоқда.

Ал-Қоида билан курашда бир неча муҳим жиҳатни ëдда тутиш лозим¸ дея маъруза қилди Марказий разведка агентлиги раҳбари Атлантика кенгаши йиғинида.

Биринчидан¸ генералга кўра¸ Ал-Қоида жиддий зарбага учраган бўлса-да¸ гуруҳ ўз қатъияти ва шароитга мослашувчанлигини ҳамон намоëн қилмоқда.

Иккинчидан¸ ўз яшовчанлигига қарамай¸ бу тармоқнинг ҳам ожиз жиҳатлари бор.

Учинчидан эса¸ айнан Ал-Қоида АҚШ учун энг жиддий таҳлика манбаи бўлиб қолмоқда¸ деди генерал Ҳайден.

Ироқдаги зўравонликларнинг кейинги пайтларда кескин камайиши¸ разведка раҳбари фикрича¸ мамлакат суннийларининг кўзи очилгани ва уларнинг Ал-Қоидадан юз ўгириб¸ АҚШ кучлари билан иттифоқчилик қилаëтганлари ифодасидир.

Натижада¸ Ал-Қоиданинг кўпгина аъзолари Ироқда мағлуб бўлганларини тан олиб¸ бу ердан кетдилар. Аксар жанггарилар Ироқдан бошқа жойга бориб¸ жиҳодий амалиëтларини давом эттиришлари боис¸ бу жараëн ҳам янги хавотирларни туғдирмоқда¸ деди пайшанба куни генерал Ҳайден.

- Қон кетиши деб аталадиган бу жараëнда жанггарилар хавфли ҳудудлардан бехатар жойларга тарқаб кетади ва биз Ироқдаги амалиëтларимизнинг бу оқибати билан иш кўришга мажбурмиз. Аммо очиғини айтадиган бўлсам¸ бу ўзгариш менга Ал-Қоиданинг Ироқда мағлуб бўлганининг яна бир далили бўлиб кўринади¸ - деди АҚШ Марказий разведка агентлиги директори.

Генерал Ҳайденга кўра¸ Ироқни тарк этишга мажбур бўлаëтган жанггариларнинг баъзилари ўз фаолиятларини шимолий ва шарқий Африка¸ шунингдек Яманга кўчирмоқдалар. Бундай кўчиш билан айни пайтда¸ Ал-Қоида Саудий Арабистони ва жануб-шарқий Осиëда мағлубиятга учрамоқда¸ деган ишончда Америка генерали.

- Шимолий Африка¸ шарқий Африка ва Яманда Ал-Қоида фаолиятининг жонланиши Ироқ¸ Саудий Арабистони каби жойлардаги яхши хабарларга ўзига хос мувозанат бўлмоқда. Ал-Қоиданинг бу янги ҳудудларда кучаюви унинг мослашувчанлиги ва қатъияти¸ энг муҳими эса¸ яшовчанлигини кўрсатади.

АҚШ Ал-Қоидани нафақат ҳарбий амалиëтлар орқали¸ балки мафкура жабҳасида ҳам мағлуб этмоқда. Террор ҳаракатлари оқибатида асосан бегуноҳ одамларга зиëн етаëтганидан безган аксар мусулмон давлатлари Ал-Қоидани Исломга зид деб эълон қилдилар ва бу бизнинг ғоялар жангида ҳам қўлимиз баланд кела бошлагани аломатидир¸ деди пайшанба кунги чиқишида генерал Ҳайден.





XS
SM
MD
LG