Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:08

МДҲ ҳам Ўзбекистон учун муҳим эмас


Кишинëв саммити Ўзбекистоннинг МДҲ дан ҳам оëғи тортила бошлаганини кўрсатса¸ у аксинча Украинанинг Россия билан тил топишаëтганидан даракчи бўлди.
Кишинëв саммити Ўзбекистоннинг МДҲ дан ҳам оëғи тортила бошлаганини кўрсатса¸ у аксинча Украинанинг Россия билан тил топишаëтганидан даракчи бўлди.

Молдова пойтахтида МДҲ ҳукумат бошлиқлари саммити бошланди. 30 дан ошиқ ҳужжат муҳокама этилаëтган мазкур йиғинга Тошкент бош вазир ўринбосарини йўллади.

МДҲнинг 2020 йилга қадар иқтисодий тараққиёт стратегияси, транспорт соҳасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда озиқ-овқат xавфсизлигини таъминлаш масалалари йиғилиш иштирокчилари муҳокама қиладиган асосий ҳужжатлардир.

Йиғилишни очган Молдова президенти Владимир Воронин бош вазирлар учрашувининг муваффақиятли ва сернатижа бўлишига умид билдирди.

Саммитда қатнашаётган тўққизта давлат делегациясига бош вазирлар раҳбарлик қилмоқда. Аъзо давлатлардан фақат Ўзбекистонгина Кишинëвга бош вазир ўринбосари даражасидаги делегациясини йўллади.

МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгаши саммитига нима учун Ўзбекистон бош вазири эмас, унинг ўринбосари борди? Бу ҳам Ўзбекистоннинг Россия етакчилигидаги тузилмалардан узоқлашаëтганини кўрсатувчи навбатдаги аломатми? Бу хусусда мустақил кузатувчи Тошпўлат Йўлдошев мулоҳаза билдиради.

- Ўзбекистон Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятидан чиққандан кейин интеграцион жараëнларда қатнаша олмаслиги, яъни давлат бошқа мамлакатлар билан, қўшни мамлакатлар билан рақобат қила олмаслигини тан олди. Шунинг учун МДҲ раҳбарлари кенгаши йиғилишига ҳукумат раҳбарининг ўзи эмас, балки унинг биринчи ўринбосари бораяпти.

Бу энди Ўзбекистон бундан кейин ҳам МДҲга камроқ эътибор бериб, ундан ўзининг сиëсий манфаатларида фойдаланишга ҳаракат қилади деганидир.

Лекин иқтисодий жиҳатдан бу мамлакатларни ўзининг чегарасига¸ ўзининг ҳудудларига киритмаслик яъни ички иқтисодий чегарани очмаслик, бож тўловларини камайтирмаслик, солиқларни камайтирмасликни ўз олдига мақсад қилиб қўйган¸ яъни интеграцион жараëнларда қатнаша олмаслигини тан олган деб тушунаман.

Мустақил кузатувчи Тошпўлат Йўлдошевга кўра, Молдова пойтахтида ўтаётган учрашув МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги интеграция жараёни борасидаги йиғилиш бўлиб, унда ҳар бир ҳукумат бошлиғи ўз давлати манфаатларини ҳимоя қилади.

- Ўзи умуман интеграцион жараëнларда қатнашиш ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. Чунки ҳар бир давлат ўзининг манфаатларини ҳимоя қилишга, ўзида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилишга ҳаракат қилади. Транспорт системасини ривожлантириш, инфраструктураларни ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини бир-бировга етказиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.

Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг фойдасига. Лекин Ўзбекистон бошқа мамлакатларни ичкарига киритмасдан иложи борича ўзининг маҳсулотларини чиқаришга ва шу ҳамкорларнинг яратадиган имтиëзларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилади.

Россиядаги ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, МДҲнинг 2020 йилга қадар иқтисодий тараққиёт стратегияси лойиҳасида МДҲ давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг асосий соҳалари, мақсад ва вазифалар белгиланган.

Россия расмийлари фикрича, мазкур стратегияни амалга ошириш мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий потенциалдан имкон қадар унумли фойдаланиш ҳамда МДҲга аъзо ҳар бир давлат рақобатбардошлигини оширишда ёрдам беради.

МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгашининг Кишинёв саммитида қоғозда ҳали-ҳамон аъзолик мақомида қолаëтган Грузия делегацияси иштирок этаётгани йўқ.

Жанубий Осетия устида Россия билан юзага чиққан ҳарбий можаро кунлари¸ аниқроғи 12 август куни Грузия президенти Михаил Саакашвили Грузиянинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибидан чиққанини эълон қилган эди.

Аммо ҳамдўстлик низомига кўра Грузия аъзоликдан фақат 2009 йил августидагина расман озод бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG