Линклар

logo-print

Ниццада ЕИ-Россия саммити бўлиб ўтди


Франциянинг Ницца шаҳрида Россия-Европа саммити бўлиб ўтди.

Мазкур олий даражали учрашувда ЕИга аъзо давлат раҳбарлари Россия президенти Дмитрий Медведев билан Брюссел ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги янги шартнома юзасидан музокараларни тиклаш масаласини муҳокама қилдилар.

Саммитда, шунингдек, глобал молиявий инқироздан чиқиш йўллари, энергетик таъминот хавфсизлиги каби бошқа масалалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо ЕИ Россия билан ҳамкорлик шартномасига оид музокараларни давом эттиришини маълум қилди.

Мазкур масала муҳокамаси Россия августда Грузияга ҳарбий ҳужум қилганидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.

Айни пайтда Франция президенти Николя Саркози Россия ва АҚШ 2009 йилнинг июн-июл ойларига режалаштирилган Европа ва Шимолий Америка давлатлари саммитига қадар Европа ҳудудига ракета тизими ўрнатиш режасидан ўзини тийиб туриши лозимлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG