Линклар

logo-print

Ўнга яқин толибон жангариси йўқ қилинди


Афғонистон шарқидаги Пактиё вилоятида ўнга яқин жангари халқаро коалиция кучлари тарафидан йўқ қилинган. Ўтказилган рейд натижасида жангариларнинг портловчи мосламалар ишлаб чиқариладиган устахонаси ҳам вайрон қилинган. Америкалик ҳарбийларнинг таъкидича, гап Жалолиддин Ҳаққоний бўлинмасига кирувчи жангарилар ҳақида бормоқда.

Ҳаққонийнинг Покистонда туриб экстремистларни бошқариши айтилади. Ҳаққоний авваллари, Афғонистонда Совет қўшинларига қарши курашган ва “озодлик учун курашчи” номини олган. Ҳозир эса у американинг асосий душмани ҳисобланган толибон сафидаги йирик қўмондонлардан бири.

XS
SM
MD
LG