Линклар

Ироқда зўравонликлар кўлами қисқарди


АҚШнинг БМТдаги вакили Залмай Ҳалилзодга кўра, Ироқда зўравонликлар кўлами сезиларли қисқарган, лекин Ал-Қоида ва бошқа экстремистик гуруҳлар тарафидан таҳдид сақланиб қолмоқда.

Жаноб Ҳалилзодга кўра, Америка ва Ироқ кучлари ҳамда тинч аҳоли орасидаги талафотлар ўтган йилнинг июн ойига қараганда саксон фоизга камайган. АҚШ Марказий разведка агентлиги директори генерал Майкл Ҳайден ҳам бу ҳақда баёнот берди.

Ироқдаги зўравонликларнинг кейинги пайтларда кескин камайиши¸ разведка раҳбари фикрича¸ мамлакат суннийларининг кўзи очилгани ва уларнинг Ал-Қоидадан юз ўгириб¸ АҚШ кучлари билан иттифоқчилик қилаëтганлари ифодасидир. Натижада Ал-Қоиданинг кўпгина аъзолари Ироқда мағлуб бўлганларини тан олиб¸ бу ердан кетдилар.

Аксар жангарилар Ироқдан бошқа жойга бориб¸ жиҳодий амалиëтларини давом эттиришлари боис бу жараëн ҳам янги хавотирларни туғдирмоқда¸ деди генерал Ҳайден.

XS
SM
MD
LG