Линклар

G20 саммити якунланди


Вашингтонда дунёдаги иқтисодлари энг йирик 20 давлатнинг (G20) саммити якунланди. Йиғин иштирокчилари глобал иқтисодий таназзулга қарши курашиш ва келажакда молиявий бўҳронларнинг олдини олишга келишиб олди.

Жаҳон иқтисодининг 85 фоизини ташкил этувчи 20 давлат беш саҳифадан иборат коммюнике ҳамда олти пунктдан иборат ҳаракат режасини эълон қилди. Қабул қилинган ҳужжатлар жаҳон молиявий тизими шаффофлиги ва барқарорлигини оширишни назарда тутади.

Йигирмалик гуруҳи аъзолари ўз молия вазирларига келаси йилнинг 31 мартига қадар тавсияларни ишлаб чиқиб, G20 нинг Лондонда бўлиб ўтиши айтилаётган навбатдаги саммитида тақдим этиш топшириғини берди.

АҚШ Президенти Жорж Буш Вашингтон саммитини “самарали ва муваффақиятли”, деб баҳолаб, унда муҳим келишувларга эришилганини баён қилди.

- Саммитнинг асосий ютуқларидан бири ўз молиявий тизимларимизни ХХI аср воқеълигига мослашга қаратилган муайян принципларнинг белгилаб олингани ва керак бўлганда тегишли чораларни кўришга келишиб олингани бўлди, - деди президент Буш.
XS
SM
MD
LG