Линклар

Ироқ парламенти хавфсизлик келишувини овозга қўяди


Якшанба куни Ироқ парламенти Қўшма Штатлар билан имзоланажак хавфсизлик келишувини муҳокама қилади. Америка ҳарбийларини мамлакатда яна уч йилга қолдиришга йўл очиб берувчи ҳужжат масаласининг овозга қўйилиши икки давлатнинг Ироқ суверинитети ва хавфсизлиги ўртасидаги мувозанатни топишга қаратилган уринишларидаги муҳим қадам бўлади.

Ироқ шиаларининг олий руҳонийси Оятуллоҳ Али ал-Ситонийнинг келишувга розилигини олиш мақсадида бош вазир Нури ал-Маликий унинг олдига парламентнинг икки нуфузли вакилини юборди.

АҚШ ва хорижий давлатларнинг Ироқдаги ҳарбий ҳозирлигига оид БМТ мандати шу йилнинг 31 декабрида тугайди.
XS
SM
MD
LG