Линклар

logo-print

Медведев Обама даврида алоқалар ўнгланишига умидвор


Россия Президенти Дмитрий Медведев янги сайланган президент Барак Обама маъмурияти даврида Қўшма Штатлар билан алоқаларни яхшилай олишига умид қилишини баён қилди.

Вашингтондаги Ташқи муносабатлар кенгашида қилган чиқишида Медведев Қўшма Штатларнинг Чехия ва Польшада аксилракета мудофаа тизимларини ўрнатишга доир мунозарали режаларини муҳокама қилишга тайёрлигини изҳор қилди.

Медведев бу гапларни Польша билан чегарадош Калининград вилоятига баллистик ракеталарни жойлаштириш билан таҳдид қилганидан бир неча кун ўтиб гапирди.
XS
SM
MD
LG