Линклар

Карзай Мулла Умарнинг хавфсизлигига кафил бўлди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Толибон етакчиси Мулла Умар тинчлик ўрнатиш музокараларида қатнашиш истагини билдирса, унинг хавфсизлиги кафолатланишини таъкидламоқда.

Кобулдаги матбуот анжуманида гапирган Карзай, агар Толиблар етакчиси музокара қилишга тайёрлиги ҳақида хабар юборса, президент сифатида унинг хавфсизлигини кафолатлашга “барча воситалар"ни ишга солажагини ваъда қилди.

- Халқаро ҳамжамият бу шартларимга кўниши ёхуд мамлакатни тарк этиши даркор, - деди Карзай.

Мамлакатда Толибон зўравонлиги авж олгани боис, Афғонистон раҳбарияти ва унинг иттифоқчилари Толибон ҳаракатининг мўътадил раҳнамолари билан музокара қилиш эҳтимолларини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG