Линклар

Покистон ҳудудидан юк олиб ўтиш вақтинча тўхтатилди


Покистон расмийлари мамлакат ҳудудидан Афғонистонга нефт ташийдиган танкерлар ва юк машиналарини ўтказишни вақтинча тўхтатганини билдирди. Мазкур чора Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари таъминотига таъсир кўрсатиши мумкин.

Покистон ҳукумати расмийси Бахтиёр Хоннинг Ассошиэйтед Пресс агентлигига билдиришича, мазкур қарор хавфсизлик мақсадида қабул қилинган ва таъқиқ имкон қадар тезроқ бекор қилинади.

Бундан бир неча кун аввал Покистон ҳудудида Афғонистондаги коалиция кучларига мўлжалланган ўндан ортиқ юк машинасини жангарилар ўғирлаб кетган эди.
XS
SM
MD
LG