Линклар

logo-print

Эрон нефт қазиб олишни камайтиришга чақирмоқда


Эрон ОПЕК давлатларини ҳар куни қазиб олинадиган нефт миқдорини яна бир-бир ярим миллион баррелга камайтиришга чақирмоқда.
Эрон бунга оид қарор нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмасининг жорий ой охирида Қоҳирада бўлиб ўтадиган учрашувида қабул қилиниши лозимлигини айтмоқда.

Эроннинг ОПЕКдаги вакили Муҳаммал Али Хотибий жаҳон молиявий инқирози туфайли нефтга бўлган талабнинг камайгани боис уюшма қазиб олиш миқдорини яна камайтириши кераклигини қайд этади.

Ўтган ойда жаҳон бозоридаги нефтнинг 40 фоизини ишлаб чиқарадиган ОПЕК давлатлари кунлик қазиб олиш миқдорини бир ярим миллион баррелга камайтирган эди. Бунга нефт нархининг мисли кўрилмаган даражада - 147 АҚШ долларидан 70 долларга тушиб кетгани сабаб бўлган эди.

Эрон кунига 4 миллион баррел нефт қазиб олади.
XS
SM
MD
LG