Линклар

logo-print

Собиқ президент касалхонага ётқизилди


Тайваннинг собиқ президенти Чен Шуи-биан беш кунлик очликдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, касалхонага ётқизилди. У пул ювиш айблови билан ҳибсга олинганига норозилик ўлароқ беш кун аввал очлик эълон қилган эди.

Собиқ президентнинг адвокатига кўра, Чен қамоқдаги камерасидан, шифокор унинг юрак уришида муаммони аниқлагач, касалхонага олиб кетилган.

Ченга нисбатан коррупция айбловлари унинг саккиз йиллик президентлик муддати тугаган шу йил май ойидан кўп ўтмай илгари сурилган эди.

Тайваннинг Хитойдан мустақиллиги ғоясининг ашаддий тарафдори бўлган Чен ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилиб, ўзини янги президент Ма Йинг-жеонинг сиёсий қарашлари қурбони бўлганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG