Линклар

logo-print

Калифорнияда яна ёнғин авж олди


АҚШнинг Калифорния штатида авж олган ўрмон ёнғинида юзлаб уйлар ёниб кетди ва минглаб одамлар ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Штатнинг жанубий ҳудудларида авж олган ёнғин Лос-Анжелес шаҳрини қуршаб олгани айтилмоқда.

Кейинги 50 йилдаги "энг йирик" деб айтилаётган ёнғинда 500 дан ортиқ уйнинг кули кўкка совурилди, 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Штатнинг Монтесито, Йорба Линда ва Корона шаҳарчаларида ҳам ёнғин чиққани хабар қилинаяпти.

Орэнж графлигида ҳам 20 минг одамнинг эвакуация қилиниши кутилмоқда.

Ёнғин майдонларининг кенгайишига чўлдан эсаётган шамоллар сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG