Линклар

Япония иқтисодиёти чўкмоқда


Дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт ҳисобланган Япония иқтисодиётининг пасайиш даврида экани айтилмоқда.

Япония ҳукумати бугун эълон қилган янги расмий маълумотларга кўра, иқтисодий пасайиш Японияда ярим йилдан бери давом этмоқда.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Японияда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 0,9 фоизга, учинчи чоракда эса 0,1 фоизга камайган.

Агар йилнинг икки чорагида ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет пасайса, бу иқтисодий пасайиш, деб аталади.

XS
SM
MD
LG