Линклар

АҚШда 800 дан зиёд уй куйиб кетди


АҚШнинг Калифорния штати жанубида сўнгги тўрт кун давомида рўй берган шиддатли ўрмон ёнғинлари оқибатида 800 дан ортиқ уй ёниб кул бўлди.

Эллик минг одам хавфсиз жойларга кўчирилди. Эсаётган шамол секинлашганидан кейин ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида Санта-Барбарадан Лос-Анжелес шаҳри жанубигача бўлган ҳудуддаги уйлардан ташқари яна етти ярим минг гектар ҳудуддаги бутазор ва ўрмон дарахтлари ёниб кул бўлган.

XS
SM
MD
LG