Линклар

logo-print

Сургундаги тибетликлар учрашди


Сургунда яшаётган бир неча юз тибетлик лидерлар Ҳиндистон шимолида жойлашган Дхарамсалада учрашмоқда.

Йиғилишдан мақсад Хитой ҳукуматига нисбатан ўз сиёсатларини мувофиқлаштиришдан иборат. Тибетнинг сургунда яшаётган руҳонийси Далай Лама Тибетга кўпроқ мухторият ваколатлари бериш ҳақидаги қатор чақириқлар натижа бермаганидан кейин ушбу бир ҳафталик йиғилишни ўтказишга чақирган.

Расмийларга кўра, йиғилиш иштирокчилари қабул қиладиган ҳар қандан қарор холис бўлиши учун Далай Лама йиғилишда иштирок этмаяпти.

XS
SM
MD
LG