Линклар

Покистонда зўравонликлар давом этаётир


Покистоннинг Свот водийсида ҳарбийлар назорат пунктига уюштирилган ҳужум оқибатида уч аскар нобуд бўлди.

Худкуш шахс томонидан содир этилган ушбу ҳужумда яна бир нечта ҳарбий тан жароҳати олган.

Покистон ҳукумат кучлари мамлакатнинг икки минтақаси Свот водийси ва Бажаур вилоятида “Толибон” ҳамда “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Айни пайтда Покистон расмийларига кўра, Бажаур вилоятида тунда рўй берган тўқнашувлар чоғида беш жангари отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG