Линклар

Политковская қотиллари устидан маҳкама давом этмоқда


Москва ҳарбий суди таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилиши юзасидан маҳкама жараёни очиқ эшиклар ортида давом эттирилишини маълум қилди.

Қотилликка алоқадорликда гумон қилинган тўрт шахс маҳкамага тортилган, бироқ ушбу қотиллик ижрочиси ва буюртмачиси ҳануз ноъмалумлигича қолмоқда.

Россия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси ҳисобланган Анна Политковская 2006 йилнинг октябрь ойида Москвада ўлдириб кетилган эди.

Маҳкамага тортилган тўрт шахсдан бири Россия хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, яна бири собиқ терговчи, қолган икки нафари эса журналистни отиб ўлдирган шахснинг яқинларидир.

Айни пайтда Анна Политковская оила-аъзолари ушбу маҳкама жараёнида қотиллик буюртмачиси аниқланишига шубҳа қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG