Линклар

Аббос Олмерт билан музокаралар ўтказади


Қуддусда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт билан учрашади.

Фаластин расмийларига кўра, Ғазо минтақасида сўнгги кунлар давомида авж олган зўравонликлар бугунги учрашувнинг диққат марказида бўлади.

Шунингдек, ушбу учрашувда Маҳмуд Аббоснинг Исроил томонини Ғазо минтақаси қамалини тўхтатишга чақириши кутилмоқда.

Қарийиб беш ой давом этган тинчлик сулҳидан сўнг томонлар ўртасидаги отишмалар қайта бошланди. Шу муносабат билан Исроил томони Ғазо минтақасига озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотлари етказилишини тўхтатиб қўйди.

Бундай қамал натижасида 700 минг кишилик Ғазо минтқасида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага чиқмоқда.


XS
SM
MD
LG