Линклар

Афғонлар насибаси талон-тарож қилинаяпти


БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури расмийларига кўра, жорий йил давомида Афғонистонда 840 миллион доллар қийматида озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган.

Маълум бўлишича, сўнгги тўққиз ой давомида Афғонистонда Жаҳон озиқ-овқат дастури юкларига 25 маротаба қуролли ҳужум уюштирилган, оқибатда 870 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз ҳолга келтирилган.

Қўшимча 610 тонна маҳсулотлари эса Покистон шимол-ғарбида содир этилган ҳужумларда талон тарож қилинган.

БМТнинг таъкидича, жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши, қашшоқчилик ва айрим ҳудудлардаги қуруқчилик Афғонистонда тўққиз миллион фуқаронинг кўмакка муҳтож бўлишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG