Линклар

Толибон Карзай таклифини ўрганмоқда


Толибон ҳаракати Афғонистон президентининг тинчлик музокараларини бошлаш тўғрисидаги таклифини яқиндан ўрганиб чиқмоқда.
Бу ҳақда толибон ҳаракати матбуот котиби маълум қилди.

Ўтган ҳафта якунида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай агар толибон ҳаракати расмий Кобул билан музокаралар бошлаш ниятини билдирса, ҳаракат етакчиси мулла Муҳаммад Умар хавфсизлиги таъминланишига кафолат берган эди.

Шу пайтгача толибон ҳаракати расмий Кобулнинг тинчлик музокараларини бошлаш таклифини бир неча бор инкор қилган эди.


XS
SM
MD
LG