Линклар

logo-print

НАТО АҚШ режаси тарафдори


НАТО АҚШнинг Марказий Европага ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

НАТО матбуот котиби Кармен Ромерога кўра, апрель ойида Бухарестда бўлиб ўтган саммитдан буён НАТОнинг мазкур режага бўлган муносабати ўзгармаган.

Мазкур баёнотдан бир кун аввал ЕИга раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози АҚШ режалаëтган мудофаа тизимининг Европа хавфсизлигини кучайтирмаслиги ҳақида гапирган эди.

Франция раҳбари бу баëнотни Россия президенти Дмитрий Медведев билан ўтказган музокаралардан сўнг қилди.


XS
SM
MD
LG