Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:11

Эски ҳамкорлик янгиланмоқда


Малайзия бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий Марказий Осиë раҳбарлари учун исталган меҳмон ҳисобланади.
Малайзия бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий Марказий Осиë раҳбарлари учун исталган меҳмон ҳисобланади.

Тошкентга келган Малайзия бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий ва президент Ислом Каримов душанба куни ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гапирдилар.

Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш¸ Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигида амалга оширилаëтган лойиҳаларни янада ривожлантириш¸ мамлакатдаги нефт ва газ заҳираларини ўзлаштириш ва уни қайта ишлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида сўз олган Ислом Каримов Малайзия билан ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади:

- Шундай катта нафақат сиëсий иқтисодий балки интеллектуал катта заҳираларга эга бўлган Малайзия Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Биз эътиборни биринчи навбатда нефт ва газ заҳираларини қазиб олиш ва қайта ишлашга қаратмоғимиз даркор¸ - деди Каримов.

Айни пайтда ўзбекистонлик таҳлилчи Малик Абдураззоқов Ўзбекистон- Малайзия ҳамкорлигидан катта сиëсий геополитик оқибатларни кутиш нотўғри бўлишини айтади.

- Малайзия янги ҳамкор эмас. У биринчидан ҳозирги кунда катта сиëсий салоҳиятга эга давлат эмас. Шунинг учун Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигида катта сиëсий геополитик оқибатларни кутиш нотўғри бўлади. Бу ташриф менимча¸ Ўзбекистоннинг инвестицион лойиҳалари билан боғлиқ. Ўзбекистонда ҳозир газ конларининг кўплиги актуал мавзу бўлди.

Энди буларни ўзлаштириш муаммоси чиққан. Бунинг учун жуда катта сармоялар керак. Бунга Ўзбекистоннинг ички сармояси етмайди. Шунинг учун ташқи сармоядорлар керак. Малайзия сармоядорлари компанияси ҳозир Ўзбекистонда ишлаяпти. Энди улар шуни кенгайтирмоқчи. Бу ҳамма конларни Малайзияга беради¸ Малайзия битта монопол¸ ягона ҳамкор бўлади дегани эмас.

Буни Ўзбекистон сармоя қидириш жараëнининг бир эпизоди десак бўлади. Лекин янги ҳамкор деб бўлмайди. Ҳозир анча-мунча сармоялар киритаяпти. Масалан буни Россияга¸ Хитой ëки АҚШга рақобатчи деб қараса бўлмайди. Кимдир шунақа деб ўйлаëтгандир. Яна бир марта айтаман: Малайзия катта салоҳиятга эга давлат эмас. Ўзбекистоннинг ҳар бир сармояга бўлган талабини қондира олмайди.

Озодлик: Бу ташрифнинг Ўзбекистон ЕвроосиëИҲдан чиқаман деган пайтда амалга оширилиши қонунийликми ë тасодифми? Бунинг орасида бирор боғлиқлик борми?

- Йўқ ҳеч қанақа боғлиқлик йўқ. Бундан чиқиши ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди. Чунки бу аллақачон ўлган ташкилот.

Шунингдек Малайзия бош вазири Абдулла ибн Ҳожи Аҳмад Бадавий 16 ноябр куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиëев ҳамроҳлигида “Абулқосимхон” мадрасига ташриф буюрди.

Тўрт кунлик расмий ташриф давомида Малайзия бош вазирининг Ўзбекистондаги исломий обидаларни ҳам зиëрат қилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG