Линклар

Мўътабар Тожибоева тақдирланади


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун таъсис этилган Мартин Энналз мукофоти ҳайъати бу йилги мукофот ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевага берилишини эълон қилди.

Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича БМТ комиссари Нави Пиллей ушбу нуфузли мукофотни Мўътабар Тожибоевага 20 ноябр куни Женева шаҳрида бўладиган тантанали маросимда топширади.

2005 йил Андижондаги норозилик пайтида қуролсиз фуқаролар отиб ўлдирилганини қоралагани учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган Тожибоева халқаро ҳамжамият босими билан жорий йил июнида қамоқдан озод этилган эди.

XS
SM
MD
LG