Линклар

logo-print

Толиблар Карзай таклифини рад этди


Толибон ҳаракати Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг тинчлик музокаралари ўтказиш ҳақидаги таклифини рад қилди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг толиблар матбуот вакили айтганига асосланиб билдиришича, хорижлик ҳарбийлар Афғонистонни тарк этмагунча, ҳеч қандай сўзлашув ўтказилмайди.

Британия ва АҚШга сафаридан кейин Ҳамид Карзай 16 ноябр куни, агар толиблар етакчиси Мулла Муҳаммад Умар музокара ўтказиш истагини билдирса, унинг хавфсизлигини кафолатлаш учун президент сифатида “барча воситалар"ни ишга солажагини ваъда қилган эди. Бироқ толиблар чет эл ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқилмас экан, сўзлашув ўтказилмаслигини таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG