Линклар

Сурия бўйича текширув хулосалари эълон қилинади


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей ўтган йил сентябрида Исроил бомбардимон қилган Суриядаги объектда уран зарралари топилганини, аммо бу ўша жойда атом реактори бўлганига далил бўла олмаслигини айтди.

Агентликнинг Сурияда махфий равишда уранни бойитиш ишлари олиб борилгани ҳақидаги иддаолар бўйича ўтказган ўз текшируви хулосаларини жорий ҳафта эълон қилиши кутилмоқда.

Исроил қандай объект ҳужум нишони бўлгани ҳақида маълумот тарқатмаган. Бироқ Сурия Исроил фойдаланилмайдиган ҳарбий бинога ҳужум қилганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG