Линклар

logo-print

АҚШ банкларига маблағ берилади


АҚШ Молия вазирлиги мамлакатдаги яна йигирма битта банкка 33,5 миллиард доллар маблағ беришга қарор қилди.

АҚШ ҳукумати мамлакат молия тизимини инқироздан қутқариш учун ажратилган 700 миллиард долларлик режа доирасида аввал тўққизта йирик банкка 125 миллиард доллар ажратган эди.

Расмийлар, инқироздан қутқариш дастурига мувофиқ, банкларга 250 миллиард доллар нақд пул беришни ваъда қилган.

Айни пайтда АҚШдаги тўртинчи йирик банк ҳисобланган Сити-банк дунё бўйича ўз ходимлари сонини 53 мингга қисқартиришини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Сити-банк ҳозирга қадар кўрган зарар 20 миллиард долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG