Линклар

logo-print

НАТО аъзоларининг фикри ўзгармади


НАТО Иттифоқи Чехия республикаси ва Польша ҳудудларига АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини жойлаштириш режасини қўллаб-қувватлашини яна бир марта таъкидлади.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Николя Саркози 14 ноябрда Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралардан кейин АҚШнинг ушбу режаси Европа хавфсизлигини мустаҳкамламаслигини айтган эди.

Аммо НАТО матбуот котиби Кармен Ромеро апрел ойида Бухарестда бўлиб ўтган саммитдан кейин АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Шарқий Европага жойлаштириш ҳақида НАТО аъзолари фикри ўзгармаганини айтди.

XS
SM
MD
LG