Линклар

Россиялик журналистнинг калтакланиши қораланди


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти россиялик журналист Михаил Бекетов аёвсиз калтакланганини қоралади.

Москва вилоятидаги Химки шаҳрида чиқадиган газета муҳаррири Бекетов 13 ноябр куни ўз уйи яқинида суяклари синган ва ҳушсиз ҳолда топилди. Шифокорлар Бекетовнинг бир оёғини кесиб ташлади. Ҳозир у шифохонада карахт ҳолатда ётибди.

Михаил Бекетов маҳаллий расмийларнинг ўрмон орқали йўл қуриш режасига қарши чиққани ва коррупция ҳақида ёзган мақолалари билан кўпчиликка танилган.

XS
SM
MD
LG