Линклар

Британия ташқи ишлар вазири Дамашқда


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан музокаралар ўтказади.

Дамашқ сафари арафасида Дэвид Милибанд “Би-Би-Си”га берган интервьюда Сурия Яқин Шарқ тинчлик жараёнида муҳим рол ўйнаши лозимлигини таъкидлади.

2005 йил Байрутда Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлдириб кетилгандан сўнг, жаҳон ҳамжамияти Сурияни яккалаб қўйган эди.

Сурия хавфсизлик хизматининг ушбу қоттилик ортида тургани тахмин қилинади.

Бироқ сўнгги пайтда ЕИ ва Сурия билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG