Линклар

Хитой-Куба ҳамкорлиги кучаймоқда


Хитой президенти Ху Цзин Тао Кубага сафар бошлади.

Хитой Кубанинг Венесуэладан сўнг иккинчи йирик ҳамкори ҳисобланади. Хабарларга кўра, икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми йилига 2.7 миллиард долларни ташкил этади.

Хитой раҳбари икки кунлик сафар чоғида Куба раҳбарияти билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи, ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилади.

Бу 2004 йилдан буён Хитой раҳбарининг Лотин Америкаси мамлакатига уюштираётган иккинчи сафаридир.



XS
SM
MD
LG