Линклар

Гаровга олинган танкер Сомалига яқинлашди


АҚШ ҳарбий денгиз флотига кўра, денгиз қароқчилари томонидан қўлга олинган Саудия Арабистонига қарашли улкан нефт танкери Сомали қирғоқларига яқинлашиб қолган.

Қиймати 100 миллион долларлик икки миллион баррел нефт олиб келаётган улкан кема якшанба куни қароқчилар томонидан қўлга олинган эди.

Танкер экипажи 25 кишидан иборат бўлиб, уларнинг Британия, Польша, Хорватия, Саудия Арабистони ва Филиппин фуқаролари экани айтилмоқда.

Бу жорий йил давомида қароқчилар томонидан қўлга олинган энг йирик кемадир.

“Қароқчилар нима қилаётганини яхши биладилар. Улар яхши қуролланган, тактик жиҳатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрган, уларнинг қўлида гаровгирлар бўлгани боис ҳам кемани озод қилиш анча мушкул бўлади”, - деди АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен.




XS
SM
MD
LG