Линклар

logo-print

Яна бир глобал саммит Парижда бўлади


Франция 8-9 январ кунлари глобал молия тизимидаги бўҳронни бартараф этиш муаммолари мавзуидаги халқаро саммитга мезбонлик қилади.

Ҳозирча ушбу саммит иштирокчилари рўйхати маълум эмас. Бироқ иқтисод бўйида Нобель мукофоти совриндорлари Жозеф Стиглиц ва Амарти Сеннинг ушбу саммитда иштирок этиши эълон қилинди.

Ўтган ҳафта Вашингтонда дунёнинг иқтисоди ривожланган 20 етакчи давлати намояндаларининг олий даражали учрашуви бўлиб ўтган эди.

Ушбу йиғин иштирокчилари глобал иқтисодий таназзулга қарши курашиш ва келажакда молиявий бўҳронларнинг олдини олиш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.


XS
SM
MD
LG