Линклар

Афғонистонда қурбонлар сони ортмоқда


Толиблар жангарилари билан тўқнашувда олти нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди, улардан бирининг боши танасидан жудо қилинди.

Афғонистон расмийларига кўра, беш нафар аскар Фараҳ вилоятида душанба тунида толиблар пистирмадан уюштирган ҳужум пайтида ўлган. Воқеада яна беш ҳарбий яраланган. Афғонистон ғарбий минтақаси полицияси матбуот вакили Абдул Рауф Аҳмадийнинг айтишича, ҳужум уюштирилган жойга жўнаб кетган полиция ва НАТО етакчилигидаги кучлар толибларнинг беш нафар жангарисини ўлдирган. Фараҳ вилоятининг бошқа туманида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари беш нафар жангарини таъқиб қилиб, уларни ўлдирди.

XS
SM
MD
LG