Линклар

Туркманбошининг Австрия сафари давом этади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг Венага расмий сафари давом этмоқда.

Сешанба куни Австрия Молия вазири Вильхелм Молтерер Бердимуҳамедовни Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлаган “Nabucco” қувури лойиҳасини амалга оширишда “ишончли ҳамкор” деб атади. Мазкур лойиҳа газ таъминотида Европа давлатларининг Москвага қарамлигини камайтириш учун Россия ҳудудини четлаб Марказий Осиё газини бевосита Европага етказувчи қувур қуришни назарда тутади. Бу лойиҳани амалга ошириш келаси йил бошланиши ва 2013 йилда тугатилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG