Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири баёнот берди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий АҚШ кучларининг уч йил ичида мамлакатдан олиб чиқилиши ҳақида эришилган янги келишувнинг танқидчилари Америка ҳарбийларининг мамлакатда қолишидан ўз сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишга уринаётганини айтди.

Ал-Маликий етакчилигидаги коалицияга аъзо аксар гуруҳлар АҚШ кучлари 2011 йилга қадар Ироқни тарк этиши ҳақидаги келишувни қўллаб-қувватлаган. Аммо радикал қарашдаги шиа уламоси Муқтадо ас-Садр, унинг тарафдорлари ва айрим сунний гуруҳлар эришилган келишувга шубҳа билан қарамоқда.

Бироқ 18 ноябр куни Бағдодда телевидение орқали қилган чиқишида Нурий ал-Маликий АҚШ кучлари белгиланган муддатда Ироқни тарк этишини таъкидлади:

- Келишувда АҚШ кучлари 2009 йил 30 июнига қадар шаҳарлардан олиб чиқилиши, бу муддат узайтирилмаслиги кўзда тутилган. Шунингдек, АҚШ кучлари 2011 йилнинг 1 январига қадар Ироқнинг қуруқлик, сув ва ҳаво ҳудудларини тарк этади. Бу муддат узайтирилмаслиги келишувда белгиланган, – деди Ироқ бош вазири.

XS
SM
MD
LG