Линклар

Пентагон янги режа ишлаб чиқмоқда


Пентагон АҚШ ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш ва Афғонистонга кўпроқ куч жойлаштириш режасини ишлаб чиқаяпти.

Буни АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШга янги президент этиб сайланган Барак Обама 20 январь куни ўз вазифасини бажаришга киришганидан кейин АҚШ кучларини 16 ой ичида Ироқдан олиб чиқишни ваъда қилган. Шунингдек, Обама толиблар ва Ал-Қоида жангариларига қарши курашиш учун Афғонистонга қўшимча куч жўнатишни режалаган.
XS
SM
MD
LG