Линклар

АҚШ генерали янги режа тавсия қилмоқда


НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Маккиернан мамлакатдаги зўравонликларни жиловлаш мақсадида маҳаллий қабила етакчилари, жумладан, толибон дала қўмондонларига кўпроқ маъсулият юклашни тавсия қилмоқда.

Генерал Дэвид Маккиернан маҳаллий етакчиларни бирлаштиришни назарда тутувчи режа лойиҳасини Афғонистон ҳукумати расмийлари билан муҳокама этаётганини маълум қилди.

АҚШ генерали ўз режасини Ироқда маҳалий қабилалар билан олиб борилган сиёсатга таққослади.

Ироқда ташкил этилган Уйғониш кенгаши АҚШ молиявий кўмагида Ал-Қоида жанггариларига қарши кураш олиб борувчи маҳаллий қабилаларни бирлаштирган эди.



XS
SM
MD
LG