Линклар

Россия: ҳакамлар журналистлардан чўчиди



Москва ҳарбий суди таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилиши юзасидан маҳкама жараёнини ёпиқ эшиклар ортида давом эттиришга қарор қилди.

Маълум бўлишича, суд маслаҳатчилари журналистлар ҳам иштирок этаётган суд залига киришдан бош тортгандан сўнг, маҳкамани ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш қарори қабул қилинган.

Душанба куни Москва ҳарбий суди ушбу жараён очиқ эшиклар ортида ўтказилишини маълум қилган эди.

Журналистни ўлдиришга алоқадорликда гумон қилинган тўрт шахс маҳкамага тортилган, бироқ ушбу қотиллик ижрочиси ва буюртмачиси ҳануз ноъмалумлигича қолмоқда.

Айни пайтда журналист оила-аъзолари маҳкамани очиқ эшиклар ортида ўтказишни талаб қилмоқда.



XS
SM
MD
LG