Линклар

logo-print

Дума президент таклифини овозга қўяди


Россия парламенти депутатлари иккинчи ўқишда мамлакат Конституциясига ўзгартиш киритиш, жумладан, президент ваколатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш таклифини маъқулладилар.

Мазкур қонун лойҳаси бундан икки ҳафта муқаддам Россия президенти Дмитрий Медведев томонидан тавсия қилинган эди.

Ушбу қонун лойиҳаси учинчи ўқишдан сўнг¸ Давлат думаси қуйи палатасида овозга қўйилади ва сўнгра Федерация кенгаши муҳокамасига юборилади.

Янги ўзгартиш депутатлар ваколатини ҳам тўрт йилдан беш йилга узайтиришни кўзда тутади.


XS
SM
MD
LG