Линклар

АҚШ Покистон ҳудудига яна ҳужум қилди


Покистон расмийларига кўра, АҚШ ҳарбийлари мамлакат ҳудудларига қарши навбатдаги ҳаво зарбасини амалга оширган.

Маҳаллий расмийларнинг “Ассошейтид Пресс” ахборот агентлигига билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётидан отилган ракета Инди Кел қишлоғидаги хонадонлардан бирига бориб теккан.

Оқибатда олти жангари нобуд бўлган. Ушбу жангарилар айримларининг Марказий Осиё давлатлари фуқароси экани айтилмоқда.

Расмий Исломобод Афғонистондаги АҚШ қўшинларини август ойидан буён Покистон ҳудудида 20 маротаба шундай амалиётлар ўтказганликда айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG