Линклар

Женевада Грузия-Россия сўзлашуви ўтказилди



Бугун Женевада учрашган Россия ва Грузия расмийлари ўзаро музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ушбу музокараларда айирмачи Абхазия ва Жанубий Осетия делегацияси ҳам иштирок этди.

ЕИ ва БМТ воситачилигида ўтказилаётган бу музокараларда Москва-Тбилиси ўртасида август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можаро оқибатлари, хавфсизлик ва қочқинлар муаммосига оид масалалар муҳокама этилди.

Аввалига сешанба кунга режаланган мазкур музокаралар техник сабабларга кўра 19 ноябрга кўчирилган эди.

Россия ва Грузия вакиллари ўртасида октябр ойида ўтказилган дастлабки учрашув натижасиз якунланган эди.
XS
SM
MD
LG